Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоасида фаолият юритаётган Александр Гейнрих узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтади, деб хабар беради «Arena.uz».
Нашр берган маълумотларга кўра, бош жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига киритилган тажрибали форвард июль ойида ташкиллаштириладиган ўқув-машғулот йиғинларига таклиф қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Гейнрих 2002 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган вақт давомида 83 учрашувда майдонга тушган футболчи рақиблар дарвозасига 28 бор тўп киритишга муваффақ бўлган. Гейнрих терма жамоа либосида охирги марта 2013 йил 15 октябрда Осиё чемпионати—2015 саралашининг Вьетнамга (3:1) қарши ўйинида майдонга тушганди.
Изоҳ (0)