Бокснинг янги йўналиши – APB’да ўз имкониятини синовдан ўтказаётган ўзбекистонлик Ойбек Мамазулунов -81 кг вазн тоифасидаги навбатдаги жангини ўтказди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу йўналиш Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмалари ўйналиши билан аҳамиятлидир.
Италиянинг Манерба дел Гарда шаҳридаги Palazzetto dello Sporт аренасида бўлиб ўтган бокс кечасида Мамазулунов германиялик Серге Мичелга қарши рингга кўтарилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг 4-раундда муддатидан аввал якунига етди.
Тўртинчи раунднинг тўққизинчи сонияси ўтиб бораётган бир паллада Мичел техник нокаут эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бунгача ўтказилган учта раунд якунларига кўра германиялик боксчи 30:27 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди.
Изоҳ (0)