Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббийи Самвел Бабаян мухлислар клуби билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг твиттердаги саҳифасига таяниб, «Uff.uz» хабар бермоқда.
Учрашув мухлислар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиш учун ташкил қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Бабаян кеча, 29 июнь куни журналистлар билан ҳам худди шундай учрашув ўтказган эди.
Изоҳ (0)