«Реал» клуби ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўғлининг 5 ёшга тўлиши муносабати билан Багама оролларида байрам уюштириб берди, деб хабар қилади «Nur.kz».
Кичик Криштиану Роналду 2 ҳафтача олдин ўз туғилган кунини отаси ва бир неча энагалари ҳамроҳлигида экзотик жойда нишонлади.
30 ёшли футбол юлдузи кун бўйи ўғли билан қуёшда тобланиб, Атлантика океани сувларида чўмилди. Ота-бола пляж футболи ўйнашни ҳам унутмади.
Эслатиб ўтамиз, кичик Криштуани Роналду 2010 йил 17 июнда суррогат (сунъий) оналик ёрдамида дунёга келган.
Изоҳ (0)