Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан, Тошкент шаҳрининг 14 та йирик бозори қўшимча акциялар чиқаради, деб хабар бермоқда «Review.uz».
Қайд этилишича, «Авиасозлар деҳқон бозори» умумий қиймати 799 миллион сўмдан ортиқ бўлган ҳар бирининг қиймати 1200 сўмга тенг 666 004 та оддий, эгаси ёзилган акция чиқарган. Икки йил ичида деҳқон бозорларидаги давлат улуши 51 фоизгача қисқариши режалаштирилмоқда.
Ҳозирда давлат улуши «Чорсу» универсал савдо мажмуасида 96,7 %ни, «Паркент» универсал савдо мажмуасида 92,9 %ни, «Чилонзор» универсал савдо мажмуасида 53,8 %ни, Юнусобод деҳқон бозорида 94,9 %ни, Олой бозорида 98,71 %ни, Қўйлиқ бозорида 85,7 %ни, Фарҳод бозорида 99,4 %ни, Сирғали бозорида 95,5 %ни, Миробод бозорида 96 %ни, «Эски Жўва» деҳқон бозорида 78,5 %ни, «Наврўз» деҳқон бозорида 96,2 %ни, «Аския» деҳқон бозорида 96,2 фоизни, «Авиасозлар» деҳқон бозорида 88,7 %ни, Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорида 93,2 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)