22 июнь куни Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида Корея Республикасининг Ҳисоб палатаси комиссари Чин Енг Гон раҳбарлигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Чин Енг Гон айни пайтда Корея ўз корхоналарига дунёнинг фақат 16 мамлакатидан ишчиларни жалб этаётгани ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорликка алоҳида аҳамият бераётганини таъкидлади. Меҳмон қайд этишича, бунинг сабабларидан бири икки халқни стратегик ҳамкорлик билан бирга, тарихий ва маданий алоқалар боғлаб туришидир.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистондан ишчиларни қабул қилиш квотасини ошириш масаласини муҳокама қилди. Чин Енг Гон ўзбекистонлик ишчилар юқори интеллектуал ва касбий сифатларга эга эканлиги туфайли Кореяда уларга талаб катталигини айтди.
Изоҳ (0)