Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил иккинчи ярмидан бошлаб Хитойнинг Ляньюньган портидан Олма-Ота ва Тошкентга томон ҳар ҳафта бешта контейнер поезди йўлга чиқади. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда.

Фото: Review.uz

Фото: Review.uz

KTZ Express компанияси президенти Санжар Елюбаевнинг маълум қилишича, Ляньюньган портидаги Хитой-Қозоғистон терминали орқали 2014 йил майидан бери ҳозирга қадар 65 мингта контейнер қайта ишланган, темирйўл ишга туширилиши билан 130 минг тонна юк ташилган.

Февраль ойида «Ляньюньган – Олма-Ота» ва «Ляньюньган – Тошкент» контейнер поездлари қатнови йўлга қўйилганди. 2015 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб мазкур терминалдан ҳар ҳафта бешта поезд ушбу йўналишлар бўйлаб йўлга чиқиши кутилмоқда.

Хитойнинг Ляньюньган портидаги Хитой-Қозоғистон қўшма терминали 2014 йилнинг май ойида иш бошлади. Бу терминал Қозоғистоннинг темирйўл орқали экспорт-импорт ва транзит салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари