Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс элчихонанинг Facebook’даги саҳифаси ўқувчиларининг саволларига жавоб беради. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинган.
Хабарда ёзилишича, элчига Франция, унинг ташқи сиёсати ва Ўзбекистон ҳақидаги саволларни Facebook орқали бериш мумкин бўлади.
Саволларни ҳозирдан бошлаб жўнатиш мумкин. Элчи барча саволларга 2015 йил 1 июлдан 3 июлгача бўлган муддатда жавоб беради.
Аввалроқ, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Facebook орқали Америка анъаналари мавзусида онлайн мулоқот ўтказиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)