Ўзбекистон Евангель-лютеран черкови раҳбари, епископ Корнелиус Вибе 22 июнь куни 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита сайтида ахборот берилди.
У Ўзбекистон Евангель-лютеран черкови ташкилотчиси, шунингдек, Ўзбекистон Библия жамиятини ташкил этиш ташаббускорларидан бири эди.
Епископ ўз ҳамжамияти ҳақида қайғурарди, Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа жамоат ва диний ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этарди.
Унинг чиқишлари, нутқлари бағрикенглик ва яхши қўшничилик муносабатларига тўла эди. «У, шунингдек, ёшларнинг маънавий тарбиясига ҳам катта эътибор қаратарди», - дейилади қўмита хабарида.
Изоҳ (0)