Корея Республикасида коронавирус авж олганидан буён биринчи марта кун давомида вирусдан касалланиш ёки ўлим ҳолати қайд этилмади, деб хабар беради ТАСС КР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.
Шу тариқа мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони ҳамон 166 кишидан иборат. Улардан 36 нафари даволаниб, тўлиқ соғайди, 106 киши шифохонада.
5930 киши 14 кунлик инкубация даври тугагунга қадар уй карантинида сақланмоқда.
Изоҳ (0)