Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Forbes журналига «Север» батальони хизматчиси Руслан Геремеев сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлимига алоқаси йўқлигини маълум қилди, деб ёзади Meduza. «У на кўприк устида, на унинг ёнида ва на қотиллик ҳудудида бўлган», — деди у.
Қодиров маълум қилишича, Геремеевнинг қариндошлари у судга «адолатли муносабат бўлган тақдирда» келишга тайёрлигини айтган.
«Росбалт» маълумотларига кўра, айни пайтда Руслан Геремеев Россиядан ташқарида; унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Борис Немцов 28 февралга ўтар кечаси ўлдириб кетилганидан бир неча кун ўтгач, беш киши, жумладан «Север» батальони хизматчиси Заур Дадаев ҳибсга олинган эди. Терговда аэропортдан олинган 1 мартга тегишли ёзувлар бўлиб, унда Дадаев, Геремеев ва Руслан Мухудиновни кўриш мумкин.
Заур Дадаев Москвада Геремеев билан бир хонадонда яшаган. Руслан Геремеев Давлат думаси депутати Адам Делимханов ва Чеченистондан сенатор Сулаймон Геремеевнинг жиянидир.
Изоҳ (0)