Мексикалик археологлар ёши тахминан 12 минг йилга тенг аёл кишига тегишли бош суягини топиб олди, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru». Бу Америка қитъасида топилган энг қадимий инсон қолдиғи бўлиши мумкин.
Топилма Мексиканинг ҳозирги Кинтана-Роо штатида, қадимги майяларнинг Тулум шаҳри жойлашган соҳилбўйидаги ер ости ғорида аниқланди.
Мексика Миллий автоном университети олимлари маълумотларига кўра, бош суягининг ёши 10—12 минг йилни ташкил этади.
Хабар берилишича, қолдиқлар қитъа ҳудудида аввалроқ топилган жасадларга ўхшамайди.
Изоҳ (0)