Тбилисида ўтказилган хайрия аукционида Грузия президенти Георгий Маргвелашвилининг кумуш тугма (запонка)си 4 минг долларга сотилди, деб хабар беради «Эхо Москви».
Тушган маблағ сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бериш учун йўналтирилади. Лотнинг бошланғич нархи 100 долларни ташкил этган. Уни бизнесвумен Нази Аласания ўз невараси учун сотиб олган.
Аукцион кечасини якунлаб бериши керак бўлган байрам торти офатдан жабрланган болаларга юборилди.
Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сув тошқини натижасида 457 киши жабрланган, улардан 119 нафари болалардир.
Изоҳ (0)