Хитойлик олимлар одам MERS коронавирусига чалинган-чалинмаганини 15 дақиқа ичида аниқлаш имконини берувчи махсус диагностик реагент ишлаб чиққанини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Реагент Хитой ҳудудида коронавирус авж олган тақдирда касалланганларни аниқлашда қўлланилади. Ушбу диагностика воситасининг афзаллиги шундаки, унда антигенлар ишлатилади, улар тест тез ва осон ўтишини таъминлайди.
Янги реагент анча самарали бўлиб, бир мутахассиснинг ўзи бир кунда мингдан ортиқ тест ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)