Австриянинг футбол бўйича саккизинчи лигасида камёб ҳисоб қайд этилди, деб хабар қилади «Korrespondent.net».
«Унтервальтерсдорф» клуби юқори дивизионга чиқиши учун сўнгги турда 47 та тўп киритиши керак эди. Жамоа бу вазифани деярли бажаришга эришди.
«Унтервальтерсдорф»нинг рақиби яққол аутсайдер ҳисобланган «Медлинг» клуби бўлди. Бу жамоа 25 ўйинда 2 очко тўплаб, 181 та тўп ўтказиб юборганди. Бунинг устига клуб бу баҳсга 7 киши бўлиб ташриф буюрди. «Медлинг»нинг дарвозасига ҳужумчилардан бири турди, жамоанинг 50 ёшли бош мураббийи ҳам майдонда тўп суришига тўғри келди.
Биринчи таймда «Унтервальтерсдорф» 19 та, танаффусдан кейин эса яна 23 та тўп киритди. Якуний ҳисоб 42:2 бўлди, аммо бу «Унтервальтерсдорф»нинг юқори дивизионга чиқишига камлик қилди.
Изоҳ (0)