Ўзбекистон муфтийсининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Иномов бошчилигидаги Ўзбекистон мусулмонлар идораси делегацияси Татаристонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин 2015 йил 16 июнь куни Ўзбекистон делегациясини қабул қилди. Делегация Татаристон мусулмонлари идораси фаолияти билан танишиб, иккала диний ташкилот ўртасидаги келажакдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин меҳмонларга Татаристон мусулмон ҳамжамиятидаги вазият, диний анъаналарни сақлаб қолиш бўйича қилинаётган ишлар, татаристонлик уламоларнинг асарлари қайта тикланаётгани ва «Ҳузур» нашриёт уйининг ишлари ҳақида сўзлаб берган. Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси унга Ўзбекистон муфтийсининг саломини етказиб, илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)