Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги Жичжао шаҳрида 16 июнь куни устав капитали 60 миллион юанга тенг Марказий Осиё логистика паркини тузиш ҳақида эълон қилинди, деб ёзади «Газета.uz» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Бундай эълон Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ сиёсий-юридик комиссияси котиби Мэн Цзяньчжу, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль ҳамда Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларидан 300 дан ортиқ вакиллар қатнашаётган «Хитой-Марказий Осиё» ҳамкорлиги бўйича учинчи форумда қилинди.
Марказий Осиё логистика парки «Жичжао порти» бирлашмаси ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон корхоналари ҳамкорлигида қурилади.
120 минг квадрат метр майдонни эгалловчи парк божсиз омборларга жойлаш, халқаро логистика, транзитли ташувлар, импорт, экспорт ва транзит савдо-сотиқ соҳаларида хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)