Ўзбекистонда 2015 йилнинг иккинчи ярмида пневмококк инфекциясига қарши болаларни янги вакцина билан эмлаш бошланади. Бу ҳақда «UZ24» сайти Uzbekistan Today нашрига таяниб хабар қилмоқда.
Айни пайтда препаратларни сотиб олиш ишлари якунланмоқда. Эмлаш миллий тақвимига мувофиқ, Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларининг эмлаш пунктларида янги вакцинани барча болалар олишлари мумкин.
Пневмококк инфекциялари бола икки ёшгача тўлгунча кўпинча менингит, зотилжам, отитлар кўринишида кечади ва оғир оқибатларга олиб келади. Эмлаш эса касалликни олдини олишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Кўпчилик болаларда бу вакцина ҳеч қандай иккинчи даражали ҳолатларни келтириб чиқармайди, деярли қарши кўрсатмалар йўқ.
Изоҳ (0)