Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 июнь куни сафарда КХДР термасига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган Ўзбекистон термаси ҳимоячиси, Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов ўйиндан кейин твиттердаги саҳифасида сафардаги мағлубият борасида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Сизларнинг ҳар бирингиз билан суҳбатга киришиб, баҳслашиш ниятим йўқ. Бу мағлубиятни унутиб, яхшилаб дам олиш ва кучга тўлиб қайтиш керак», — дейди Денисов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасидаги кейинги ўйинини шу йилнинг 3 сентябрь куни Тошкентда Яман термасига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)