Германияда MERS коронавируси зарарланган илк бемор вафот этди. Бу ҳақда Augsburger Allgemeine хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, вафот этган шахс – Шимолий Рейн-Вестфалияда истиқомат қилувчи 65 ёшли эркак эди. У 6 июнда, Қуйи Саксониядаги касалхонада, коронавирус қолдирган асорат натижасида вафот этган.
Шифокорларнинг маълум қилишларича, эркак февраль ойида, БААнинг Абу-Даби шаҳрида ҳордиқ чиқараётганида вирусни юқтириб олган. Германиялик фуқаро MERS’дан тузалган деб ҳисобланаётган эди, бироқ у вируснинг ўлимга олиб келувчи асоратларидан қутила олмади.
Изоҳ (0)