Кўзлари ўзга сайёраликники каби катта-катта бўлган Матильда лақабли мушук Instagram’даги саҳифаси туфайли шуҳрат қозонди, дея хабар бермоқда Meduza. Ҳозирда унинг обуначилари сони 35 мингдан ошади.
Исмларини ошкор этишни истамаётган мушук эгалари айтишича, Матильда оддий мушукча бўлган ва кўринишидан бошқалардан фарқ қилмаган. Бироқ вақт ўтиши билан у хасталанган ва кўзлари ўзгара бошлаган. Матильдани ветеринарга олиб боришганида унга кўз гавҳарининг чиқиши деган ташхис қўйишди.
Матильданинг кўзидаги муаммо ривожланиб бормоқда, у глаукома ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Шифокорлар мушукни операция қилишга тўғри келишини айтмоқда.
Матильданинг эгалари GoFundMe’да унинг операцияси учун маблағ йиғиш бўйича кампания бошлади ва уч кунда зарур бўлган маблағ — 2,5 минг долларни тўплади.
Изоҳ (0)