Икар астероиди 16 июнь, сешанба куни Ер сайёрасига рекорд даражада яқинлашади. Лекин у сайёрага хавф солмайди, деб хабар қилади NASA.
Икарнинг Ерга яқинлашиши бутундунё вақти билан 15:39 (Тошкент вақти билан 20:39)да рўй беради. Астероид сайёрадан 8 миллион километр узоқликдан учиб ўтади. Бу Ой ва Ер ўртасидаги масофадан 21 маротаба кўпдир.
Ушбу астероид Ерга ҳар 9, 19 ва 38 йилда яқинлашади. Икар ва Ернинг кейинги рекорд даражадаги яқинлашуви 2090 йилнинг 14 июнида бўлиши кутилмоқда. Ўшанда ўртадаги масога 6,5 миллион километрга тенг бўлади.
Икар астероиди аполлонлар гуруҳига мансубдир. У 1949 йилда немис астрономи Валтер Бааде томонидан очилган. Астероиднинг диаметри деярли бир километрга тенг.
Изоҳ (0)