Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский 2018 йилги Россия президенти сайловида иштирок этиш ниятида. Бу ҳақда RBC.ru хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Жириновский олтинчи марта Россия президенти сайловида номзод сифатида иштирок этади. Жириновский сайловнинг иккинчи турига ўта олишига умид қилмоқда.
Шунингдек, Жириновский 2018 йилги президент сайловида амалдаги президент Владимир Путиннинг иштирок этиши мумкинлиги ҳам истисно этмади.
Аввалроқ «Яблоко» партияси президентликка номзод сифатида ўз етакчиси Григорий Явлинскийни илгари суришини маълум қилганди.
Путиннинг ўзи эса 2018 йилги сайловларда иштирок этиш-этмаслиги мамлакатдаги умумий натижаларга боғлиқлигини айтиб, Россиянинг кейинги президенти бошқа одам бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаганди.
Изоҳ (0)