Франция мусулмонлар кенгаши раиси Далил Бубакер бўш турган католик черковларидан масжид сифатида фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда EuroIntegration.com.ua хабар бермоқда.
Париждаги масжид имоми ҳисобланган Бубакер Клермон-Феррандаги мусулмонларни ҳам қабул қиладиган черковни мисол қилиб келтирди.
«Ягона Худо, ўхшаш маросимлар ва, ўйлашимча, мусулмонлар ва насронийлар биргаликда яшай олади», - дея қайд этди у.
Ҳозирги вақтда Францияда 2,5 минг масжид бўлиб, уларнинг 300таси реконструкция қилинмоқда.
Изоҳ (0)