Туркманистон 13 июнь, шанба куни БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Ашхободга расмий ташрифи шарафига фуқаролиги бўлмаган 360 кишига ўз фуқаролигини тақдим этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Жаноб бош котиб мамлакатимизга ташриф буюриши муносабати билан фуқаролиги бўлмаган яна 360 кишига Туркманистон фуқаролигини берамиз ва бугуноқ тегишли фармонни имзолаймиз», — деди Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Пан Ги Мун билан музокаралардан сўнг бўлиб ўтган брифингда.
Ўз навбатида Пан Ги Мун Туркманистонга Афғонистон, Непал, африкалик қочоқлар ва фуқаролиги бўлмаган кишиларга ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)