Рейкьявик портида Россиянинг елканли «Крузенштерн» ўқув кемаси Исландия соҳил қўриқлаш хизматининг икки кемаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар бермоқда.
Ҳодиса 11 июнь куни юз берган.
Ҳозирги вақтда «Крузенштерн» Рейкьявик портида турибди. Хабар беришларича, барк жамоаси тергов натижалари ва етказилган зарар ҳисоб-китобини Рейкьявикда кутишга рози бўлган.
Қайд этишларича, Исландия кемаларидан бири сузиш учун яроқсиз аҳволга келган.
Исландия ҳарбий-денгиз кучлари зарар кўрган кемаларнинг таъмири учун Россия кемасининг суғурта компаниясидан пул ундириш ниятида.
Изоҳ (0)