Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалари сони бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринда туради. Бу ҳақда, UzDaily’нинг хабар беришича, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

2014 йили Ўзбекистон мактаб ва коллежларининг 1080дан ортиқ битирувчилари Россия олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди, уларнинг 305 нафари Россия ҳукумати томонидан, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун ажратилган таълим квотаси асосида ўқишга кирган.

Маълумот учун, 2005 йил 12 августда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Россия Фан ва таълим вазирлиги ўртасида Битим имзоланган ва мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Россиянинг қатор етакчи олий таълим муассасалари: Ломоносов номидаги Москва Давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси ва Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиаллари муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди