Хоразмнинг «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» эпосига асосланган янги лойиҳа Ичан қалъа зиёратчилари эътиборига ҳавола этилади, деб ёзади «UZ24» «Kultura.uz»га таяниб.
«Шоҳсанам-Ғариб» номи остидаги шоу постановкаси билан Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев шуғулланмоқда.
Томоша хоразмча қўшиқ ва рақслар, мусиқачилар, бахшилар, маҳаллий қўғирчоқсозлар санъатини ўз ичига олади ва Маъмун академияси юбилейига атаб қурилган янги катта саҳнада бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)