Сардор Раҳимхоннинг 2014 йил якунларига кўра «Йил қўшиғи» деб топилган «Маликам» таронаси чет эл хонандаларидан «кўчирилган». Бу ҳақда, «Даракчи» газетасига асосланиб, 12news.uz хабар бермоқда.
Нашр муаллифларидан бири ўзбек эстрадасида плагиат ҳолатлари учраб турганини таъкидлар экан, Сардор Раҳимхоннинг шундай «ижод маҳсуллари»дан бири энг юксак мукофот билан тақдирланганини афсус билан қайд этган.
«Хонанда Баҳром Назаров «Пари-пари» қўшиғини арман вокалисти Силва Хакобяндан, Сардор Раҳимхон эса «Тушларимга киринг, ота» қўшиғини қозоқча таронадан кўчирган. Дарвоқе, Сардор Раҳимхоннинг ўғирланган қўшиқларидан бири – «Маликам энди қара» эса ҳатто «Йил қўшиғи-2014» совринини қўлга киритди. Масъулларнинг қай бири бу каби саволларга жавоб беради?», - деб ёзади муаллиф.
Изоҳ (0)