Навоий вилояти Томди туманига қарашли «Жана-шаруа» ширкат хўжалигида 2011—2013 йилларда бош чўпон бўлиб ишлаган шахс ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, эртасини ўйламайдиганлар тоифасидан бўлиб чиқди, деб хабар қилади «Ҳуқуқ» газетаси.
У ўзига ишониб топширилган 443 бош майда ва йирик шохли чорва молларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиб, жуда кўп миқдорда зарар етказиб келган. Бундан ташқари, бош чўпон ширкат хўжалигидаги чорва молларининг бутлиги юзасидан тузиладиган далолатномаларга сохта ёзувлар ва маълумотлар киритиб келганлиги ҳам аён бўлди. Бунинг натижасида ширкат хўжалигига жами 57 миллион 610 минг сўмлик зарар етказилганлиги ўз исботини топди.
Қонунбузар чўпонга нисбатан қўзғатилган жиноят иши суд томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди. Етказилган зарар эса тўлиқ ундириб олинди.
Изоҳ (0)