2015 йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари бошқарув аъзолари ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига оид амалий масалаларни кўриб чиқди ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.
Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ШҲТнинг июнь ойида Уфа шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган Саммитига тайёргарлик бўйича қарорлар қабул қилди.
Изоҳ (0)