2015 йил мартидан Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилот бўлмиш Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда халқаро давра суҳбатида Институт директори Сайёра Хўжаева маълум қилди, деб ёзади «Review.uz».
2015 йил 4 июнь куни Тошкентда «Ўзбекистонда парламент демократиясини ривожлантириш: миллий тажриба ва халқаро амалиёт» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати доирасида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти тақдимоти ўтказилди. Институтнинг мақсади давлат ҳукумати, бошқарув ва жамиятда демократик тамойилларни тараққий эттириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ҳимоя қилишни тарғиб этиш ва бошқалардан иборатдир.
Тадбир якунида парламент назоратини ошириш масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Изоҳ (0)