2015 йилнинг 7 июнь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайти хабар бермоқда.
Уч кунлик ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликларида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.
Изоҳ (0)