YouTube видеохостинги Рамзан Қодиров ва Чеченистондаги вазият ҳақида ҳикоя қилувчи фильмга қўйилган блокни олиб ташлади, дея хабар бермоқда Meduza.
«Открытая Россия» сайтида айтилишича, видеосервис маъмурияти «Т&К Продакшн» МЧЖ хўжайини Илёс Синбулатовнинг шикоятини кўриб чиққан ва уни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни «Открытая Россия» жамоатчилик ташкилотининг «Оила. Путин ўз ўғли деб атаган Рамзан Қодиров ҳақида фильм» фильми муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши бўйича шикоятлар туфайли YouTube’да блоклаб қўйилган эди.
Фильм устидан шикоятни «Т&К Продакшн» МЧЖ хўжайини Илёс Синбулатов ёзган, бироқ у фильмнинг айнан қаерида муаллифлик ҳуқуқларига зид бўлган нарсаларни кўрганига аниқлик киритилмаган.
Ярим соатлик фильм 2015 йил 25 майда тақдим этилди. У Чеченистонда куч тузилмалари қандай ишлаши, Рамзан Қодировнинг Россия ҳукуматидаги роли, ўғирликлар ва Аҳмад Қодиров номидаги жамғарма фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)