BBC матбуот хизмати ўз журналистларидан бирининг қиролича Елизавета II касалхонага ётқизилгани ҳақидаги твити учун узр сўради, дея хабар бермоқда Meduza. Корпорациядагилар таъкидлашича, твит таъзиянома эълон қилиш зарур бўлиб қоладиган вазиятлар учун машқ қилиш чоғида тасодифан жўнатиб юборилган.
Твит урду тилидаги BBC хизмати ходимаси Аҳмен Хаважа томонидан чоп этилган бўлиб, унда қиролича Лондондаги касалхоналардан бирига тушгани айтилади. Кейинроқ журналист твитни ўчирди.
Қироличанинг шифохонага ётқизилгани тўғрисида баъзи йирик ОАВлар ёзишга улгурди, жумладан бундай хабар Американинг CNN телеканали твиттерида чиқди.
Изоҳ (0)