Кийим ишлаб чиқарувчи Япониянинг Uniqlo компанияси мода оламида Биби исми билан машҳур қозоғистонлик супермодель Бибисора Шарипова билан шартнома имзолади, деб хабар беради «Nur.kz».
Модель Uniqlo бренди рекламасида суратга тушишга улгурди.
Бибисора ўз фаолиятини Олма-Отадаги моделлик агентлигида бошлаган. У 2014 йилда Нью-Йоркда ўтказилган Мода ҳафталигида эътиборга тушган. Шундан сўнг унга Vogue ва Grazie каби мода журналлари шартнома таклиф қилди. У Бенеттон билан доимий ҳамкорлик қилади. Шу билан бирга Япониянинг Tae Ashida ва Ne-net мода брендларида унга бўлган талаб кучли.
Остона моделлик агентлиги ходими Аббос Кисиков худди Бибиникидек лаблар фақат Анжелина Жолида бор эканлигини алоҳида таъкидлади.
Изоҳ (0)