Британиянинг The Guardian нашри таҳририяти кўпчилик билмайдиган табиатнинг мўъжизалари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Рўйхатда биринчи ўрин Аляскадаги Менденхолл музлигига насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Филиппиндаги Шоколод тепаликлари ва Канададаги Хелмккен шаршараси эгаллади.
1. Менденхолл музлиги, Аляска, АҚШ. Унинг узунлиги 19 километрга тенг. Эриш натижасида бу ерда мунтазам равишда сувости лабиринтларига ўхшаш ғорлар юзага келади.
2. Шоколад тепаликлари, Филиппин. Тепаликлар яшил майсалар билан қопланган бўлиб, қурғоқчилик мавсумида жигарранг тусга киради – жой номининг келиб чиқиши ҳам шундан.
3. Хелмккен шаршараси, Канада.
4. Тара дарёси канони, Черногория. Канон ҳудуди Дурмитор парки билан биргаликда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
5. Бенагил пляжи, Португалия. Бевосита соҳилбўйида жойлашган ва бу жойлар учун хос бўлган қоялар пляж манзарасининг асосини ташкил этади. Ёз кунларида бу ерлар одамлар билан гавжум бўлади.
6. Кано-Кристалес дарёси, Колумбия. Дарё сув ўтларининг турлича тусланиши сабаб ўз рангини ўзгартириб туради, шу сабабли ҳам маҳаллий аҳоли уни «беш рангли дарё» деб атайди.
7. Вайтомо ғорлари, Янги Зеландия. Ғорлар фақат Янги Зеландияда учратиш мумкин бўлган ялтироқ қўнғизлар томонидан эгалланган. Уларнинг яшил-мовий бўлиб товланиши ғорлар гумбазини юлдузларга тўла осмонга ўхшатиб кўрсатади.
8. Медузалар кўли, Палау. Табиий душманларнинг йўқлиги сабаб, кўлда яшовчи икки турдаги – олтин ва Ой медузалар 2 миллион донагача кўпайган. Бундан ташқари, мазкур медузалар чақиш қобилиятини йўқотгани сабаб сайёҳлар бу ерга келишга хуш кўришади.
9. Сенот Ик Кил, Мексика. Мексиканинг энг машҳур ва энг кўп ташриф буюриладиган табиий қудуқларидан биридир.
10. Салстраумен оқими, Норвегия. Жаҳондаги энг кучли оқимлардан бири.
Изоҳ (0)