Латвия парламенти амалдаги мудофаа вазири Раймонд Веёнисни мамлакат президенти этиб сайлади. Бу ҳақда Eurointegration.com.ua хабар бермоқда.
Веёнис номзодини қўллаб-қувватлаб 55 депутат овоз берди. Парламентнинг 42 аъзоси унга қарши чиқди.
Аввал хабар берилганидек, парламентдаги сайловда ғолиб чиқиш учун президентликка номзод шахс камида 51 нафар депутат овозини олиши керак эди.
Олий давлат лавозимига тўрт номзод: ҳукумат коалициясидан икки киши – мудофаа вазири Раймонд Вейонис («Яшиллар ва деҳқонлар иттифоқи») ва ҳуқуқшунос Эгилс Левитс («Ҳамма – Латвияники») ва мухолифат партияларидан яна икки киши – Мартинш Бондарс («Минтақавий альянс») ва Сергей Долгополов («Ҳамжиҳатлик») даъвогарлик қилди.
Амалдаги президент Андрис Берзиньш эса шахсий сабабларга кўра иккинчи муддатга сайланмасликка қарор қилди.
Изоҳ (0)