Шарқий Қозоғистон вилоятининг Қарағайли қишлоғи яқинида катта ҳарфлар кўринишида дарахт кўчатлари ўтқазиб чиқилди. Nur.kz’нинг хабар беришича, мазкур кўчатлар «Семей ўрмани» компаниясининг Букебаев филиали ходимлари томонидан экиб чиқилган.
Дарахтлар ёрдамида шакллантирилган ҳарфларнинг ҳар бирини узунлиги 70, кенглиги эса 50 метрга тенг. Кўчатлар ёрдамида «ёзилган» «Казахстан-2050» ёзуви 1200 метр масофага чўзилган.
Ёзувни ҳозирнинг ўзида қуш парвози баландлигидан томоша қилиш мумкин. «Семей ўрмани» вакилларининг сўзларига кўра, қарағайлар бўй чўзиб, ҳақиқий дарахтга айланганидан сўнг ёзувни фазодан туриб ҳам кўрса бўлади.
Изоҳ (0)