АҚШ президенти сайловида иштирок этиш истагини билдирган номзодлар сони яна биттага кўпайди. The Washington Post хабарига кўра, Род-Айленд штати собиқ губернатори Линколн Чэффи давлат раҳбари ўрни учун кураш олиб боришини эълон қилди.
«Бугун мен Демократик партиядан номзод сифатида президентлик сайловига номзод сифатида расман қўшиламан», - деди Чэффи Шимолий Виржиниядаги чиқиши чоғида.
Президентликка янги номзод ўзининг асосий мақсади барча урушларни тугатиш эканлигини маълум қилди. «Келинглар, Американинг янги асрида бутун дунёда тинчлик ўрнатамиз», - деди Чэффи.
Шунингдек, у ўлим жазосини бекор қилиш, Эдвард Сноуденни таъқиб қилишни тўхтатиш ва Венесуэла билан муносабатларни қайта тиклаш тарафдори эканлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)