Америкалик олимлар одам ичагида учинчи мияни топганлигини таъкидламоқда, деб ёзади «Rosbalt.ru». У ошқозон-ичак йўлининг ишлаши ва соғлом тарзда фаолият юритиши учун жавобгардир.
Топилма муаллифлари ишонч билдиришича, учинчи мияни ўрганишни давом эттириш зарур, у ҳақда ҳозирча жуда кам нарса маълум.
Тадқиқот Колумбия университетининг етакчи олимлари томонидан олиб борилди.
«Ичак мияси»нинг мавжудлиги бунгача фанга номаълум бўлган. У бутунлай мустақил равишда ишлаб, ошқозон-ичак йўли ишини назорат қилади. Ичак бош ва орқа мия билан алоқани йўқотганидан сўнг ҳам ишлашда давом этишидан иборат факт ҳам ушбу назарияни тасдиқлайди.
Айни пайтда олимлар «учинчи мия»нинг бошқа функциялари ҳақида билиб олиш учун турли тадқиқотлар ўтказмоқда.
Изоҳ (0)