Суматра оролидаги Синабунг вулқони фаоллашгани сабаб, Индонезия ҳукумати ҳудуддаги 6 мингга яқин аҳолини хавфсиз жойга кўчиради. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Синабунг вулқони Суматра ороли шимолида, Медан шаҳридан 60 километр узоқликда, денгиз сатҳидан 2,46 минг метр баландликда жойлашган.
Вулқон сўнгги 400 йилда биринчи марта 2010 йилда уйғонган, шундан кейин 2013 йили ва 2014 йил бошида вулқондан кул отилиши ҳолатлари такрорланган эди. Вулқон охирги марта 2014 йил ёзида уйғонаган.
Изоҳ (0)