Гарвард университети олимларининг маълум қилишларича, шимпанзе ўзига таом тайёрлаш учун етарли даражада идрокка эга. Бу ҳақда Informing.ru хабар бермоқда.
Мутахассислар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, шимпанзе гулхан ёрдамида ўзига таом тайёрлашни ўрганди.
Олимларнинг қайд этишларича, жониворлар таомни тайёрлаш устида кўп ҳам бош қотиришмайди, акинча, егулик қўлга киритилиши билан уни паққос туширишади.
Бу сафар эса шимпанзе маймунлари таомнинг тайёр бўлишини хотиржам кутишди. Ўзлари тайёрлаган таомни тановул қилганиларидан сўнг эса хомидан пишгани яхши эканлигини ҳис қилишди.
Изоҳ (0)