Хитойлик ишлаб чиқувчилар кишиларнинг юзларини таниш хусусиятига эга бўлган банкоматни тақдим этди, дея хабар бермоқда «Informing.ru».
У кишининг юзи банк картаси эгасининг идентификация рақамига мос тушиши бўйича текширувдан ўтмагунича унга пул чиқариб бермайди.
Биометрик банкомат ички камера билан жиҳозланган бўлиб, у фойдаланувчининг юзини суратга олади, сўнг уни ўз маълумотлар базасидаги тасвирлар билан солиштиради.
Ушбу ихтиро банк карталари билан бўладиган жиноятлар олдини олишда самара бериши кутилмоқда.
Изоҳ (0)