Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрель кунги «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеузатувга техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури» тўғрисидаги Қарорига мувофиқ Фарғона вилоятида рақамли телеузатувга ўтиш амалга оширилди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz».
Айни пайтда рақамли телевидение сигналлари Фарғона, Қўқон ва Сўх туманида жойлашган рақамли узаткичлар орқали Фарғона вилоятининг барча туманларига тарқатилмоқда.
Радиочастотали спектрдан янада самаралироқ фойдаланиш учун 2015 йил майидан Фарғона шаҳрида ер усти телеузатуви учун DVB-T2 стандарти ишга туширилди, у 16 та SD телеканалларини узатиш имкониятига эга.
DVB-T2 рақамли сигналини қабул қилиш учун ушбу стандартга мос тушувчи махсус тюнер керак бўлади. Бундай тюнер Навоий вилоятидаги Telecom Innovations қўшма корхонаси томонидан чиқарилади, уни Фарғона вилояти «Ўзбектелеком» Акнинг «Ягона дарча» сотув офисларидан олиш мумкин.
Изоҳ (0)