Халқаро электр алоқа иттифоқининг сўнгги ҳисоботига кўра, 2015 йилда мобил алоқа фойдаланувчилари сони 7 миллиард кишидан ошди. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, 2000 йилда мобил алоқа фойдаланувчилари сони бир миллиардга ҳам етмас эди. Ўз навбатида, интернет фойдаланувчиларнинг умумий сони 3,2 миллиардни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда эса 2014 йил охирида мобил алоқа абонентлари сони 19 миллиондан ошганди. 2015 йилнинг биринчи чораги якунига бўйича эса Ўзбекистонда мобил алоқа фойдаланувчилари сони 20 миллиондан ошиб кетди («Билайн-Ўзбекистон» – 10,356 миллион абонент, Ucell – 8,574 миллион абонент, UMS – 423 минг абонент, UzMobile CDMA – 500 минг абонент, Perfectum – 500 минг абонент).
Изоҳ (0)