«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, Сан-Франциско кўчаларидан бирида унга номаълум шахслар ҳужум қилиб, телефонини тортиб олишга уринган. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозиргина Mission 980’да (Сан-Францискодаги кўчалардан бири) менинг телефонимни тортиб олишга уринган йигитлар билан муштлашдим. Хавфли жойлар, дейсизми? Руслар учун эмас», - деб ёзди Дуров Twitter’даги саҳифасида.
https://twitter.com/durov/status/605598062069694465
2014 йил охирида Дуров Россияни тарк этгани ва қайтишни режалаштирмаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)