9tо5mаc нашри Apple компаниясига тегишли деб тахмин қилинган автомобиллар сирини фош қилди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».
Маълум бўлишича, ушбу автомобиллар Apple Маps харита сервиси сифатини ошириш учун ахборот йиғиш билан шуғулланади. Автомобиллар ёрдамида компания бир йўла учта масалани ҳал қилади: харита учун юқори сифатли маълумотлар йиғади, бинолар олд томонини суратга олади ва 3D-тасвирларга эга бўлади.
Нашр таъкидлашича, ушбу лойиҳа ва компаниянинг ҳайдовчисиз автомобиллар яратиш бўйича тахминий режалари ўртасида алоқа кузатилмаяпти.
Изоҳ (0)