Google веб-корпорацияси келажакда узоқ ва етиб бориш қийин бўлган минтақаларга интернет тарқатмоқчи бўлган Solara учувчисиз учар мосламаларидан бири синов парвози чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар берди.
Қуёш батареяларида ишловчи Solara дронларини Titan Aerospace фирмаси чиқарган. Бу компанияни Google ўтган йил апрелида ошкор қилинмаган суммага сотиб олган.
Қулаган учар қурилма қанотлари қулочи 50 метрга тенг Solara 50 бўлган. Синов май бошида АҚШнинг Нью-Мексико штати Албукерка шаҳридаги хусусий дала аэродромида ўтказилган. Авария натижасида ҳеч кимга зарар етмаган.
Изоҳ (0)