Қатнов йўллари вазири ўринбосари Ульдис Рейманис раҳбарлигидаги Латвия делегацияси 1 июнь куни Ўзбекистонга етиб келди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Делегация таркибига транспорт ва логистика соҳасида фаолият олиб борувчи компаниялар вакиллари кирди.
1 июнь куни «ТехноПлаза» бизнес-марказида Латвия делегацияси ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бизнес-учрашув бўлиб ўтди.
2 июнда делегация Навоий вилоятига ташриф буюради, эртаси куни эса транспорт ва логистика бўйича «Ўзбекистон — Латвия — ЕИ мамлакатлари: янги имкониятлар ва истиқболлар» халқаро конференциясида иштирок этади.
Изоҳ (0)